ЁШЛАР СПОРТ БАЙРАМИ

1-БЎСМда Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига бағишлаб «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» эзгу ғояси ҳамда «Ёшлар – келажагимиз» шиори остида вилоятимиздаги барча маҳаллаларда истиқомат қилаётган 17-30 ёшли эркак ва аёллар ўртасида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар мини футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, енгил атлетика спорт турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими в.б. Муҳаммадаюбхўжа Апақов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоевлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда болалар спортига берилаётган кенг имкониятлар ҳақида сўзлаб, барча иштирокчиларга баҳсларда омад тилашди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Якунга кўра, умумжамоа ҳисобида туманимиз вакиллари 1-, Янгиқўрғон тумани 2-, Косонсой тумани вакиллари эса шоҳсупанинг 3-ўрнини банд этдилар. Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларга ташкилотчилар – туман ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, касаба уюшма ташкилотлари вилоят бирлашмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан диплом, эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз.