Кўнгил ойналари

Кўнгил ойналари кетса гар синиб,

Қайта тикламоққа бўлманг овора.

Чунки тиклаб  бўлмас кўнгилни қайтиб,

Яшаса, яшайди фақат бир бора.

Кўнгил ойналари кетса гар синиб,

Бахтли кунлардан йўқ энди ҳеч нишон.

Қувонч, шодлик бари ўтмишда қолиб,

Келажакда дийдорлашиш даргумон.

Мумтозбегим Жамолиддинова,

19-мактаб ўқувчиси.