«ДЕВДАС ОРОЛИ» – МАРРАДА

Тўйга тўёна билан келиш халқимизга хос анъаналардан. «Уйчи Гулистон» ММТП ҳудудидаги Ғафуржон Ҳотамов раҳбарлигидаги «Девдас ороли» фермер хўжалиги азаматлари Мустақиллигимизнинг 27 йиллигига муносиб тўёна билан келишди. Улар  5 иш кунида 18,4 гектар майдондан  41,5 тоннадан ортиқ «оқ олтин» йиғиштириб олиб,  туманимиздагина эмас, балки вилоятда биринчилардан бўлиб йиллик шартномавий режани бажардилар.

Ороллик азамат пахтакорлар тошлоқ ерларда «С – 6524» навли чигитдан мўл ҳосил олишди. Бу ютуқда  пудратчи Ойхон Асқарова, Гулшода Турсунова, сувчи Жўрабек Ҳотамов,  механизатор Акрамжон Бойматовларнинг муносиб ҳиссаси бор.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров, туман ҳокими в.б. Муҳаммадаюбхўжа Апақовлар фермер хўжалиги миришкорларини зафар билан қутлаб, қимматбаҳо совға топширдилар.