ПАХТА ТЕРИМИ ИЛҒОРЛАРИГА 300 МИЛЛИОН СЎМДАН ОРТИҚ СОВҒАЛАР ТАРҚАТИЛАДИ
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда пахта йиғим-теримини юксак уюшқоқликда ташкил этиш мақсадида 100 килодан ошириб пахта терган теримчилар мунтазам рағбатлантирилиши эълон қилинди. Мавсум давомида 300 миллион сўмдан ортиқ совғалар тарқатилади. Жамоат ташкилотлари, фермерлар томонидан ҳам илғорлар рағбатлантириб борилади.

