ИНСОНПАРВАРЛИК НАМУНАСИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган  ва тузатиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

Халқимизга хос меҳр-шафқат, инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримлилик, олижаноблик каби эзгу фазилатларни янада юксак намоён этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Фармон билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 261 нафар фуқаро афв қилинди. 215 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилиниб, оиласи ва яқинлари бағрига қайтди. 46 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб  ўрин топиши учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Абдулҳай ХОДЖАЕВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг туман бўлими бошлиғи.