ТАЪСИРЧАНЛИК ОШИРИЛИШИ ЗАРУР
Туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар тарбияси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тўй-маросимларни тартибли, камчиқим ўтказишда кўпни кўрган, тажрибали фахрийларнинг ўрни, таъсирчанлигини ошириш борасида Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси туман бўлими жонбозлик кўрсатмоқда.
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган мулоқотда бир қатор жамоат ташкилотлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги нуронийлар жамоатчилик кенгаши раислари, мактаб, коллежлар, туман ИИБ назоратида турган вояга етмаган ёшларга бириктирилган нуроний мураббийлар вакиллари қатнашдилар. Жамғарманинг вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиқиб, тарғибот-ташвиқот ишларида нуронийлар салоҳиятидан оқилона фойдалана олинмаётгани, бу борада самарадорликка эришиш учун барчани фаолликка чақирдилар. Мулоқот якунида барча вакилларга ён дафтарчалар тарқатилди ва галда қилинадиган вазифалар тушунтирилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан меҳнат фахрийлари ва фаоллар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари мулоҳазалар билдирдилар.

