ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ОЧМОҚЧИМИСИЗ? МАМЛАКАТИМИЗДА БУНИНГ УЧУН ИМКОНИЯТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарорларида кўзда тутилган оилавий нодавлат таълим муассасаларига бир қанча имтиёзлар берилган.

Хусусан, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги Низомга мувофиқ:

-давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти учун лицензия олиш талаб этилмайди;

-3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 7-12 нафаргача болани тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикчилик лойиҳаси қишлоқ жойдаги хусусий шерикнинг ташаббуси билан, танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида, улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади;

-тадбиркорлар томонидан ваколатли давлат органлари билан 3 йил муддатга оилавий нодавлат таълим муассасаси очиш тўғрисидаги келишув  асосида лойиҳани амалга ошириш мумкин;

-тадбиркорлар томонидан оилавий нодавлат таълим муассасасини  ташкил қилиш тўғрисидаги келишувда назарда тутилган шартларга, мактабгача таълим соҳасидаги давлат талабларига, санитария-гигиена нормаларига қатъий риоя этиш, келишув амал қилишининг бутун муддати давомида фаолият йўналишини сақлаб қолиш бўйича мажбуриятларни қабул қилиш, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари хизмати нархининг ижтимоий ҳаммабоплигини таъминлаш кўзда тутилган.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларига қуйидаги мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади:

-тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли  ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган  меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда иш ҳақи тўлаш;

-давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича  овқатланиш, юмшоқ инвентарь, анжомлар ва дори-дармонларга ажратилаётган миқдорларда харажатларни қоплаш;

-оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларида  тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.

УЙ БОҒЧА МУАССАСАСИНИ ОЧИШ УЧУН…

1-қадам. 1.Аҳолининг мазкур таълим тизимига эҳтиёжини ўрганиш. 2.Жой танлаш керак.

2-қадам. 1.Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилиши режалаштирилаётган уйда болаларнинг соғлом ўсиши ва тарбия олишлари учун зарур шарт-шароитлар бўлиши, бино ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария-эпидемиология назоратининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлиши лозим. 2.ГАСЕН хулосасини олиш даркор.

3-қадам. 1. Рухсатнома – ваколатли орган томонидан якка тартибдаги тадбиркорга бериладиган, тадбиркорлик фаолияти соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжат. 2. Рухсатнома якка тартибдаги тадбиркорга оилавий нодавлат мактабгача таълим  муассасаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини юритиш ҳуқуқини беради.

Алоқа учун телефонлар: (8-369) 48-21-255, 48-21-362.

Туман мактабгача таълим бўлими.