ХУРШИДАНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ
Ижодкорлик, интилувчанлик, ташаббускорлик қон-қонимизга сингган хислат. Инсон зоти борки, барида Худо юқтирган истеъдод бор. Фақат уни ривожлантириш ва миллат манфаатлари йўлида хизмат қилдириш ҳар бир инсоннинг ўзи ва миллат олдидаги муқаддас бурчидир.
Яқинда вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда «Мураббий» газетаси ҳамкорлигида «Китоб – маънавият калити» деб номланган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур танловнинг мутлақ ғолиби ҳамюртимиз, ижодкор, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Хуршида Нишонова бўлди.
Хуршида Нишонова ўзининг китоб-севарлиги, адабиётга муҳаббати, шеърий, насрий ва илмий-оммабоп асарлари билан ғолибликни қўлга киритиб, биринчи даражали диплом ҳамда вилоят ҳокимлигининг бош совринини қўлга киритди.
Моҳигул ИБРОҲИМОВА,
туман АРМ ходими.

