Онам
Дурлар ичра дурдонам,
Жаҳон ичра ягонам,
Бошим узра парвонам,
Меҳрибонгинам – онам.
Ўсма қўяр қошимга,
Ғам йўлатмас бошимга,
Чидамас кўз ёшимга,
Жонажонгинам – онам.
Кўзларимнинг нуридир,
Ҳур, малакнинг биридир,
Ҳаётим суруридир,
Ягонагинам – онам.
Мадинабону ИЗЗАТИЛЛАЕВА,
19-мактаб ўқувчиси.

