Ўзбекистон

Ўзбекистон – Ватаним,

Гулларга бой чаманим.

Бағрингда униб-ўсдим,

Сен билан бир жон, таним.

Беқиёссан, бетакрор,

Ҳар фаслингдир фусункор,

Бундайин жаннатмакон

Гўша яна қайда бор?

Юртим, оқлаб тузингни,

Тинглаб ўгит, сўзингни,

Келажакда кўкларга

Кўтараман ўзингни.

Феруза БОЙМИРЗАЕВА,

23-мактабнинг 7-синф ўқувчиси.