Сизларни соғиндик

Уч ой таътил охир тугади, мана,

Мактабларда ўқиш бошланар яна.

Орзиқиб кутилди шу қутлуғ сана,

Сизларни соғиндик, азиз устозлар.

Раҳматлар, мақтовлар, қутловлар бари,

Чорлайди сизларнинг йўлингиз сари,

Сиз сабаб ёпилмас ашъор дафтари,

Сизларни соғиндик, азиз устозлар.

Тупроқдан яралди одамзод асли,

Улуғ деб топилди устозлар насли,

Ёз асли мактабни соғиниш фасли,

Сизларни соғиндик, азиз устозлар.

Мунаввар ЖАКБАРОВА,

11-мактаб ўқувчиси.