ҲОКИМ КУБОГИ УЧУН

«Пахтакор» ўйингоҳида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан спортнинг футбол тури бўйича туман ҳокими кубоги учун мусобақа ўтказилди. Унда 2005-2006 ҳамда 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлардан иборат 28 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Мусобақа якунларига кўра, 2005-2006 йилларда туғилганлар ўртасида бухоролик ўсмирлар 1-, «Қўқон – 1912» жамоаси 2- ҳамда туманимиздаги 1-БЎСМ жамоаси учинчи ўринларни қўлга киритди.

2008-2009 йилларда туғилганлар ўртасида “Самарқанд 1-БЎСМ” жамоаси ўсмирлари 1-, «Олимпик Тошкент» жамоаси 2-, «Бухоро БЎФМ-28» жамоаси 3-ўринларни эгаллади. Мусобақа якунида ғолиб жамоалар, фаол иштирокчилар вилоят жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси, туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, вилоят «Ёшлик» КСЖлари томонидан диплом, медаллар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Марҳабат БАҲРОМОВА,

1-БЎСМ услубчиси.