ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАЛАРИ

Ўз билим ва тажрибаси, истеъдод ҳамда маҳорати, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини маърифат йўлига бахшида этган инсонлар ҳар қанча эъзозу эҳти-ромга муносиб.

«Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан таълим муассасаларида бўлиб ўтган тадбирларда устозлар шарафланди. Ана шундай тадбирлардан би-ри 41-мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Гулхумор Отахонова томонидан уюштирилди. 8-синф ўқувчилари устозларни улуғловчи шеър, қўшиқлар айтишди, саҳна кўринишлари намойиш этишди.

Мактаб директори Алишер Тошпўлатов, меҳнат фахрийси Маҳбуба Пузалова эзгу тилаклар билдиришди.

******

27-мактабдаги байрам тадбири кўтаринки руҳда ўтди. Аввало, ушбу масканга ташриф буюрган киши  бу ерда амалга оширилган ободонлаштириш ишларидан мамнун бўлади, турфа гулларнинг чиройидан баҳри дили очилади.

«Устоз – баркамол авлод тарбиячиси ва таянчи» мавзусидаги кечада она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Нилуфар Фахриддинова, 8-синф раҳбарлари Муаззам Қозоқова, Мунира Нўъмоновалар ҳамкорлигида концерт дастури намойиш қилинди. Фахрийлардан Усмонали Абдувалиев, Мирзамаҳмуд Турдиев, Маъсудахон Умарова, Ҳакимжон Улуғхўжаев, Алишер Ҳамралиев, Зарифахон Мирзабоеваларга эҳтиром кўрсатилди.

8-синф ўқувчиси Абдужалил Жўрабеков ижросидаги «Устозлар» қўшиғи олқишлар билан кутиб олинди.

Матлуба АҲМАДАЛИЕВА,

27-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси.