ТЕРИМ ИЛҒОРЛАРИ
Шоҳида Иминхўжаева, Маҳаммадшокир Набиев, Робия Қўлдошева, Акрамжон Собиров, Ирода Қаҳҳоровалар раҳбарлигидаги 25, 27, 41, 45, 71-отрядлар пахта йиғим-теримида олдинги сафда боришмоқда. «Порлоқ келажак осмон» фермер хўжалиги пахтазорларида Саида Жўраева, Зуҳра Қурбонова, Роҳатой Йўлдошева, Сожира Мўминова каби оилавий теримчилар энг кўп пахта териб, эсдалик совғаларини қўлга киритдилар.
25-отрядга уюшган Ортиғой Тўрабоева, Ойдина Иминова, Қорияхон Азизова, Ҳилола Нуриллаева, Хайринса Жалиловалар ҳам илғор теримчилардан. Улар мавсумда пешқадамлик қилиб, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг совғалари билан тақдирланишди.
Туманимиз нуронийлари «оқ олтин»ни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олишда пахтакорларга кўмакдош бўлишмоқда. «Шарифахон Маъсудабону» фермер хўжалиги хирмонига барака киритаётган фахрийлар Муҳаббат Мадалиева, Муҳаббат Раҳмонова, Юлдуз Ҳамроева, Фотима Ҳамроева, Назокат Турсуноваларни Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев муносиб рағбатлантирди.
Муҳаммад АЛИ.

