ЎҚУВЧИМГА СОВҒА
Коллежимизда ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимларини кенгайтириш мақсадида «Ўқувчимга китоб совға қиламан» акцияси бўлди. Унда ўқитувчилар томонидан сентябрь-октябрь ойларида ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган 28 нафар ўқувчига бадиий китоб тақдим этилди.
Тадбирда иштирок этган ота-оналар бундай маърифий кечаларни ўтказиш ўқув йили давомида мунтазам ташкилланиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
Дилдора МАМАДАЛИЕВА,
Жийдакапа қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг АРМ етакчи мутахассиси.

