МАЪНАВИЙ ТИРГАК, МОДДИЙ КҒМАК
Яқинда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят ва туман бўлинмалари, ЎзХДП туман кенгаши ҳамда Наманган вилоят телерадиокомпанияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида туманда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар фарзандларига моддий ва маънавий кўмаклашиш мақсадида «Биз билан китоб ўқинг» шиори остида тарғибот акцияси ўтказилди.
Акция давомида Умид МФЙда истиқомат қилувчи Адҳамжон Иззатиллаев, Ҳуррият МФЙдаги Ҳошимжон Қирғизовнинг 4 нафардан, Янгиҳаёт МФЙдаги Маҳлиё Абдуллаеванинг 3 нафар фарзандларига бўлинмамиз томонидан Муҳаммад Қуроновнинг «Болам бахтли бўлсин, десангиз…», Зиёвиддин Мансурнинг «Тўтиё» номли китоблари ҳамда турли кийим бош, эсдалик совғалари тарқатилди.
Эътиборхон ЮНУСОВА,
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари.

