Ёнингизда бўлай

Дардим ўқдай отилади бир кун мана, –

Кўзларимга суртай ўша кошонамни.

Нозларимга ноз қўшилиб юрдим яна,

Нигоҳимга яширайин ул аламни.

Онагинам, ёнингизга ўзим борай,

Отагинам, ёнингизда ўзим бўлай.

Истасангиз кўзингизга нур бўлойин,

Ҳовлидаги ўша чаман гул бўлойин,

Дардингизни аритайин фарзанд бўлиб,

Кўксимни ғам адо қилди тинмай тилиб.

Онагинам, ёнингизга ўзим борай,

Отагинам, ёнингизда ўзим бўлай.

Оз бўлса ҳам оро кирай жонингизга,

Бир муддатга учиб борай ёнингизга,

Соғинчларга тўлиб кетди юраккинам,

Асли сизлар бир умрга кераккинам.

Онагинам, ёнингизга ўзим борай,

Отагинам, ёнингизда ўзим бўлай.

Дурдона КАРИМОВА,

НамДУ талабаси.