ТАДБИРЛАР ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
Миллий маънавиятимизнинг сарчашмасини яратиб берган ҳазрат Мир Алишер Навоийда: «Аввал Ватан, кейин жон», -деган пурмаъно сатрлар бор. Чиндан ҳам, қалбида она-Ватанига қайноқ муҳаббати бор инсон учун Ватан жондан азиз саналади.
Жамоамизда ана шу муқаддас туйғуни ҳар бир педагог ва ўқувчилар қалбида шакллантириш асосий мақсадимиздир. Бу борада бизга «Йўл харитаси» ғоят қўл келмоқда. Унда белгилаб берилган маънавий-маърифий тадбирлар ижросини таъминлаш учун махсус режа тузиб олдик. Режага биноан ишларимизни уч йўналишда олиб бормоқдамиз:
- Ўқувчи-ёшлар билан ўтказила-диган тадбирлар.
- Ота-оналар ва аҳоли ўртасида амалга ошириладиган ишлар.
- Педагогик жамоа билан ўтказиладиган услубий тавсиялар тадбирлари.
Мазкур тадбирлар мактаб раҳбарияти томонидан «Менинг Ватаним» мавзуси билан бошлаб берилди: 90 нафардан зиёд 5-синф ўқувчиси иштирокидаги бу давра суҳбати ғоят қизиқарли тарзда ўтди.
6-синфларда шахмат-шашка бўйича ўтказилган мусобақаларда 88 нафар ўқувчи қатнашди, ғолиблар рағбатлантирилди. Мактабимизга масъул этиб бириктирилган Наманган муҳандислик-технология институти проректори Авазбек Обидов томонидан ташкил этилаётган давра суҳбатлари устозларимиз ва ўқувчиларимизда кучли таассурот қолдирмоқда. Ҳурматли олимимиз маҳаллаларда ҳам учрашувлар ўтказиб, аҳолининг талаб ва истакларини ўрганиб, керакли идораларга тақдим этяпти.
Мактаб ёшлар етакчиси Рустамжон Орипов қишлоғимиздаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, баскетбол, шахмат, шашка турлари бўйича мусобақалар уюштириш билан уларнинг ҳаёт йўлларини аниқ белгилаб олишларига кўмаклашмоқда.
Аҳил жамоамиз «Мен шу азиз Ватан фарзандиман» шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар ижросини янада такомиллаштириб борадилар.
Насибахон СОБИРОВА,
мактаб директори, туман Кенгаши депутати.

