«ВАТАН МЎЪТАБАРДИР, ВАТАН МУҚАДДАС»
Устозимиз томонидан айни шу мавзуда иншо ёзиш топшириғи берилди. Тенгдошларим орасидан мен ёзган иншони саралаб олиб, энг яхши иншо, деб топишибди. Бундан жудаям севиниб кетдим.
Ватан мавзусида ҳар бир инсоннинг ўз фикри, қараши бор. Мен Ватан деганда киндик қоним тўкилган, биринчи бор баҳорни танитган, илк бор варрак учирган, бепоён ва жаннатмакон юртимиз Ўзбекистонни кўз олдимга келтираман. Осмони кўрпанг, майсаси димоғингни босиб ётадиган муаттар болишингдир. Ватан пастаккина томли кулбангдан бошланади. Унга бўлган муҳаббатинг ҳам шу остонада туғилади.
Мен шундай Ватанда туғилганимдан ва яшаётганимдан чексиз фахрланаман. Бу Ватанга муносиб фарзанд бўлмоқ – олий шиорим.
Муқаддас АБДУМАЖИДОВА,
8-«Б»синф ўқувчиси.

