ҚАМРОВИ КЕНГ, МАЗМУНАН БОЙ
Қаерда давлат ва жамият тараққий топса, халқнинг тинч-осойишта ҳаёт кечириши, ўз олдига эзгу ва буюк мақсадлар қўйиб яшаши учун етарли шарт-шароитлар яратилган бўлса, ўша ерда эркин фикрлаш муҳити ва шу асосда маънавий юксалиш учун янги имкониятлар туғилади.
«Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларга ҳар доимгидек одатий ҳолдек қарамаслигимиз лозим. Айниқса, маънавият ва маърифат ишларига масъул раҳбарлар масаланинг туб моҳиятини чуқур англаб, тадбирларнинг мазмунан бой, таъсирчан усулларда ўтиши ва яхши самара беришига асосий эътиборни қаратишимиз даркор. Аввало, ҳар бир тадбир пухта сценарий асосида, ахборот коммуникация технологиялари ва мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Давра суҳбати ва учрашувларга таклиф этиладиган меҳмонлар, турли соҳа вакиллари тажрибали, эл назаридаги ва эъзозидаги инсонлар бўлиши, ўқувчи-ларда уларга нисбатан ҳавас, касбларига иштиёқ уйғота олишимиз зарур.
Ота-оналар билан олиб бориладиган «Шукроналик тарбияси» мавзусидаги давра суҳбатимизда 7, 8-синфларнинг ота-оналари қатнашдилар. «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби, устоз Т.Йўлдошев, профилактика инспектори Б.Шарипов, Деҳқон МФЙ раиси З.Рашидова, мактаб ота-оналар қўмитаси раиси И.Абдуллаевлар мавзу бўйича кенг тушунча беришди. Хусусан, ота-оналар давлатимизда инсон бахти, камолоти ва саодатини таъминлаш йўлида яратилган имкониятларни англаш ва шукроналик туйғуларини фарзандларига сингдириш ҳақида мулоҳазалар билдирдилар.
Шоҳидахон КЕЛДИЕВА,
мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

