ДАСТУРИЛАМАЛ ҲУЖЖАТ

Ҳозирги давр таълим муассасалари зиммасига юртимиз келажаги – ёшларни ҳар томонлама баркамол, билимли, соғлом, маънавиятли қилиб тарбиялашдек масъулиятли вазифани қўймоқда.

Яқинда тажриба тариқасида мазкур вазифа ижросини таъминлашда ғоят қўл келадиган «Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида «Мен шу азиз Ватан фарзандиман!» шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш бўйича “Йўл харитаси» тасдиқланиб, таълим муассасаларига тақдим этилди.

Мактабимизда ушбу “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар педагогик жамоанинг кенгайтирилган йиғилишида атрофлича ўрганиб чиқилди. Ижросини таъминлаш мақсадида 9 кишидан иборат ишчи гуруҳи тузилди, ҳар бир вазифани бажарувчи масъул раҳбар, ўқитувчи, жамоат ташкилотлари, маҳалла, олийгоҳ, ички ишлар вакиллари белгилаб олинди.

“Йўл харитаси” ижроси 15 октябрдан бошлаб юборилди. Дастлаб ватанпарварлик, касб-ҳунар эгаллашга тайёргарлик мавзуларида давра суҳбатлари ташкил этилди. Тадбирлар жараёнида маълум бўлмоқдаки, ўқувчи-ёшларимиз бефарқ эмаслар, ҳар бир мавзу, масалани мушоҳада этадилар, мустақил фикр билдиряптилар, ижодкор ўқувчилар намоён бўлмоқда.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, мазкур “Йўл харитаси” ғоят долзарб  паллада эълон қилинди ва ўқувчиларни ҳаракатга келтирмоқда.

Мактабимиз жамоаси “Йўл харитаси”даги тадбирларни йил давомида ўз фаолиятига татбиқ этиб боради.

Ақидахон ҚОСИМОВА,

мактаб директори.