ЮРТГА САДОҚАТ РУҲИДА
“Йўл харитаси” асосида ўқувчиларни Ватанга муҳаббат, она халққа садоқат, қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялаш мақсадида давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказиб борилмоқда, ёзма ишлар олинмоқда.
Шу мақсадда ҳозиргача 5-синфларда «Менинг Ватаним», 6-синфларда «Ватан меҳрдан бошланади», 7-синфларда «Ватанга садоқат», 8-синфларда «Олижаноблик – олий қадрият», 9-синфларда «Инсонпарварлик – улуғ фазилат» ва 10-синфда «Маънавият оиладан бошланади» мавзуларида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Бу тадбирларда ўқитувчилар Олмахон Ёқуббоева, Дилфуза Юнусова, Нозима Акбаровалар фаоллик кўрсатмоқдалар.
“Йўл харитаси” бўйича мактабимизга бириктирилган Наманган муҳандислик технология институти декани Аъзамхўжа Мамахонов 7-синфларимизда «Ватанга садоқат» мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этиб, ватанпарварликка оид қимматли фикрлари билан ўртоқлашди ва ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди. Шунингдек, 9-«А» синф ўқувчилари «Ота макон, она тупроқ» мавзусида адабий-мусиқий тадбир уюштирдилар. Унда Ватанни мадҳ қилувчи шеърлар янгради, куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ижро этилди.
Фароғат ЭГАМБЕРДИЕВА,
мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари,
Дилфуза ТОЖИБОЕВА,
она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.

