ИСТЕЪДОДЛИЛАР КЎПАЙМОҚДА

Масканимизда ўқувчи-ёшларнинг бадиий адабиётга бўлган меҳр-муҳаббатларини оширишга бутун жамоа бўлиб киришганмиз. Бугунги кунда мактаб кутубхонасига 500 дан ортиқ ўқувчи аъзо бўлган. Уларнинг талабларидан келиб чиқиб, кутубхонамиз фондини мунтазам бойитиб боряпмиз. Ҳозир умумий фонд 10500 нусхадан ошди.

Китобхон ўқувчиларимиздан 8-«А» синф ўқувчиси Адиба Исмоилова «Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи» номинациясида ғолиб чиқди ва иншолар танловининг туман, вилоят босқичларида фахрли 1-ўринни эгаллади. Ана шундай иқтидорлардан бири 7-«А» синф ўқувчиси Исомиддин Фазлиддинов 2016 йили «Камалак» болалар ташкилоти томонидан ўтказилган «Энг зукко китобхон» танловининг туман ва вилоят босқичларида ғолиб бўлди. У Қашқадарё вилоятида ўтказилган республика босқичида ҳам муваффақиятли қатнашиб, 2-ўринни эгаллади.

Адиба ва Исомиддин каби истеъдодлилар сафи кун сайин  кенгайиб бормоқда.

Нодира РИЗЗАЕВА,

мактаб кутубхоначиси.