ЎТМИШГА САЁҲАТ – ҚАЛБЛАРГА РОҲАТ
Ўқувчиларимиз турли экскурсиялар, зиёратларга боришни хуш кўрадилар. Сабаби қишлоғимиз ҳам анчайин тарихга бой, қадимий бўлиб, ёшларимизда қизиқиш катта. “Йўл харитаси”га мувофиқ, белгиланган кунларда вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига, З.М.Бобур номли маданият ва истироҳат боғига, Тўрақўрғондаги Исҳоқхон Тўра Ибрат мажмуасига ташрифлар уюштирмоқдамиз. Экскурсиялар чоғида ўқувчиларимиз вилоятимиз тарихига оид манбалар билан танишиш чоғида ҳайрат ва завқларини яширмай, мулоҳазаларини изҳор этмоқдалар.
Вилоят ёшлар маркази, Нодира номли вилоят ахборот кутубхона маркази, шоирлар хиёбонига уюштирилган экскурсиялар ҳам ўқувчиларимизда унутилмас таассуротлар қолдирди. Ёшларимизнинг Ватанга муҳаббат, ўтмишга эҳтиром туйғуларини камол топтириш ишларини давом эттирамиз.
Маъсума МУЗАФФАРОВА,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси.

