АРМИЯ ВА ЁШЛАР
Яқинда 7-мактабда «Миллий армиямиз ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир» шиори остида «Армия ва ёшлар» мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда туманимиздаги ҳарбий қисм хизматчилари Б.Ғаффоров, О.Абдукаримов, оддий аскарлар С.Ғаниев, А.Турдиохунов, Т.Ҳақбердиевлар ҳамда мактабнинг ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.
-Ушбу учрашув ёшларнинг миллий армиямиз ҳақидаги тушунча ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, -дейди туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулло Абдуллаев. -Ўқувчилар аскар ва офицерлар билан дилдан суҳбатлашишди. Бу армия ва халқ ўртасидаги мустаҳкамликни таъминлаш, ёш авлодни Ватанга содиқ, юрт тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қодир мард инсонлар этиб тарбиялашда муҳим омилдир.
Шерзод ХУШБОҚОВ,
ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси.

