ҚАЛБИДА ИШТИЁҚ УЙҲОНСА…

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида «Мен шу азиз Ватан фарзандиман!» мавзусида ўтказилаётган тадбирларнинг бир бўлими ўқувчиларни тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган учрашувлар ташкил қилишга бағишланган. Айни шу бўлимда кўзда тутилган тадбирлар орқали ёшларимиз қалбида касб-ҳунарга бўлган қизиқиш ва иштиёқни уйғотиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришдир. Жумладан, туманимиздаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари – «Мега текстил», «Машад тикув текс», «Уйчи парранда», «Atlant towels»га саёҳатлар уюштириш ёки турли соҳаларда юқори натижаларга эришаётган тадбиркорлар билан учрашув, суҳбатлар ўтказиш режалаштирилган.

Юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган бу каби тадбирлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради. Боиси, улар ташриф давомида тасаввурларини ҳам янада бойитадилар, аксариятида бу соҳаларни эгаллаш учун бугун нима қилиш керак, деган савол уйғонади ва шунга муносиб тарзда ўз йўналишларини белгилаб оладилар.

Гулнора ХАЛИЛОВА,

37-мактабнинг технология фани ўқитувчиси.