ЖАМОАТЧИЛИК РОЛИ СЕЗИЛСА…
Яқинда жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси Ж.Мамуров, туман маъмурий судининг раиси Б.Касимовлар иштирокида 20-мактаб маъмурий биносида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда Машад, Беруний МФЙларининг фуқаролари қатнашдилар.
Очиқ мулоқотда Ж.Мамуровнинг «Фирибгарлик жинояти тушунчаси, унинг салбий оқибатлари, мазкур жиноятнинг олдини олиш чоралари», Б.Касимовнинг «Ер ва уй-жой муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш масалалари» мавзуларидаги маърузалари тингланди. Туман суди томонидан 2018 йилнинг ўтган 9 ойида 38 нафар шахсга нисбатан 30 та жиноят иши кўрилиб, мазмунан ҳал қилингани тўғрисида гапириб ўтилди. Мазкур жиноят билан боғлиқ ишлар туман ҳудудида ортиб бораётгани, айниқса, Беруний МФЙ ҳудудида 2018 йилнинг 7 ойи давомида 4 та жиноят содир этилган бўлиб, 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўпайгани, бундай ҳолатларнинг олдини олишда кенг жамоатчиликнинг роли йўқлиги таъкидланди.
Очиқ мулоқотда қонунчиликка сўнгги киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида ҳам тушунтиришлар берилди.
Нуриддин АҲМЕДОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг архив мудири.

