ИНТЕРФАОЛ УСУЛДА

Сўнгги йилларда халқ таълими ходимларига, ўқитувчиларга бўлган эътибор, ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Биз, ўқитувчиларнинг асосий вазифамиз ёшларга билим бериш, уларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан баркамол этиб тарбиялашдан иборат. Таълим муассасамизда чет тиллари, хусусан, инглиз тили фани чуқур  ўргатилади. 7-«А» синфдаги очиқ дарсимни икки гуруҳга бўлган ҳолда интерфаол усулдан фойдаланиб ўтдим. Гуруҳ билан ишлашда адолат ва тенглик тамойилларига амал қилдим. Дастлаб ўтилган мавзу «Саволлар дарахти» асосида савол-жавоб тарзида такрорланди. Шундан сўнг янги мавзу «Севимли телеканаллар» бўйича ўқувчилар ўзлари севиб томоша қиладиган телеканаллари орқали бериладиган кўрсатувлардан парчалар намойиш этишди. Янги мавзу бошқотирма, тестлар орқали мустаҳкамланди. Ўқувчилар очиқ дарсда билимларини шаффоф тарзда ифодалашди. Уларнинг кўзида ёниб турган чўғ бизга ўз вазифамизни виждонан ва сидқидилдан бажариш учун куч-ғайрат бағишлайди.

Маҳлиё АБДУМАМАТОВА,

36-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.