«ОЛОВ – БИЗНИНГ ДЎСТИМИЗ»
Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини кичкинтойларга мактабгача таълим ёшиданоқ ўргатиб, уларга ҳуқуқий саводлар бериб бориш муҳим аҳамиятга эга. Муассасамизда кичкинтойларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш мақсадида тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Наталья Жўраева томонидан «Олов – бизнинг дўстимиз» мавзусида тадбир ташкил этилди.
Машғулот давомида болаларга оловнинг турмуш тарзимизда тутган ўрни, унинг ёрдамида уйларнинг иситилиши, овқат ва чойнинг тайёрланиши тушунтирилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, гугурт ўйнамаслик, электр асбобларини билиб-билмай ишлатмаслик, буларнинг оқибати ёмон бўлиши мумкинлиги ҳақида тасаввурлари бойитилди.
Машғулот давомида муассасадаги ўт ўчириш қалқонида мавжуд бўлган жиҳозлар, уларнинг номлари таништириб ўтилди. Машғулот «Олов – бизнинг дўстимиз» мавзусидаги расмлар чизиш мусобақаси билан якунланди.
Маҳмудахон ҚАҲҲОРОВА,
27-МТМ мудираси.

