ФИДОЙИ УСТОЗЛАР
Венера Ҳамидовна, Айша Абсалямовна. Бу ҳар икки ном таълим рус тилида олиб бориладиган 6-мактаб жамоаси ва унда талим-тарбия олган собиқ ўқувчилар учун яқин ва қадрдон. Боиси бу устозлар касбига садоқати ва фидойилиги, билим ва иқтидори, изланувчанлиги, куюнчаклиги билан эъзоз топган. Венера опа бошланғич таълим устаси, биринчи даражали «Соғлом авлод учун» ордени соҳибаси. Айша опа математика фани ўқитувчиси, туман, вилоят миқёсидаги кўплаб спартакиадаларнинг иштирокчиси ва ғолиби. Устозлар ўзидан яхши ном қолдириш билан бирга, муносиб шогирдлар ҳам тайёрлашган.
«Хотира ва Қадрлаш куни» ар
афасида мактабда бўлиб ўтган устозларнинг юбилей тадбирида сўзга чиққан туман халқ таълими МФМТТЭ бўлими мудири Ҳусниддин Маҳмудов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев, мактаб директори Маҳбуба Абдуллаева юбилярларни самимий муборакбод этиб, эсдалик совғаларини топширдилар. Таълим ходимлари ўртасида вилоят спартакиадасида енгил атлетика йўналиши бўйича ғолибликка эришган Айша Иномовага вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг I даражали дипломи ва эсдалик совғаси тақдим қилинди.
Суратларда: Венера Мамутова ҳамда Айша Иномова.

