НОАНЪАНАВИЙ ТАРЗДА

«Она тили ва адабиёт фани ойлиги» доирасида мактабимизда турли тадбирлар, очиқ дарслар ноанъанавий тарзда ташкил қилинди. Фан ўқитувчиларидан Фароғат Холдорова, Замира Умарова, Муқаддас Турсуновалар томонидан уюштирилган тадбирлар ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтиришда, адабиётга бўлган қизиқишларини оширишда катта аҳамият касб этди. Жумладан, Алишер Навоий, Чўлпон, Абдулла Орипов, Расул Ҳамзатов, Муҳаммад Юсуф, Худойберди Тўхтабоев ҳаёти ва ижодига доир тадбирлар мазмунан бой, ўқувчиларнинг фаоллигида ўтди.

Изланувчан муаллима Муаззам Пирматованинг 7-«А» синфда она тили фанидан «Олмошларнинг тузилишига кўра турлари» мавзусидаги очиқ дарси оммалаштиришга тавсия этилди. Унинг тажрибаси туманда икки марта семинар орқали оммалаштирилган. Шунингдек, муаллима томонидан 7-синфлар ўртасида уюштирилган «Она тили – миллат кўзгуси» мавзусидаги беллашув қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Унда 7-«В» синф билимдонлари ғолибликка эришдилар.

Нигора АБДУЛЛАЕВА,

12-мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.