«КИТОБХОНЛАР ДАВРАСИ» ГУРУҲИ МЕҲМОНИМИЗ

Яқинда мактабимизда «Китобхонлар танлови» тадбири бўлиб ўтди. Танловга Faсebook ижтимоий тармоғидаги «Китобхонлар давраси» гуруҳи аъзоларидан Садоқат Холмонова, Отабек Жўрахўжаев, Фозил Мўминов, Мухтасар Сатторова ташриф буюрдилар. Танлов адабиёт дарслиги бўйича савол-жавоб, «Асарлар билимдони», «Бахтли рақам соҳиби» каби инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда олиб борилди. Ушбу танловнинг барча босқичларида ўқувчилар юқори қизиқиш ва фаоллик билан иштирок этдилар.

Ғолиблар «Китобхонлар давраси» гуруҳи томонидан олиб келинган 40 дан ортиқ турли ўзбек ва жаҳон адабиёти намояндаларининг асарлари, фаол иштирок этганлар эса турли хилдаги ўқув қуроллари билан тақдирландилар ҳамда мактаб кутубхонаси учун ҳам китоблар тақдим қилинди.

Матлуба ХОЛМОНОВА,

37-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.