ТАФАККУР ХАЗИНАСИ
Оламда инсон тафаккурини бойитиш, маънавиятини юксалтириш учун китобдан бўлак хазина бўлмаса керак. Ҳар бир инсоннинг китобга, адабиётга меҳр қўйиши, шак-шубҳасиз, келажак авлодларнинг ҳам баркамол ва юксак савияда улғайишига туртки бўлади. Мутолаага берилган ҳар қандай кишининг қалби пок, атрофидаги инсонларга эътибори кучли, бўлаётган барча воқеалардан яхши фазилатлар излайдиган бўлади.
Мактабимиз кутубхонасида мавжуд бадиий асарлар, газета-журналлар жамланмасидан ўқувчилар мунтазам фойдаланиб боришади. Айниқса, юқори 5-11-синфлар ўқувчиларининг китобга қизиқишлари ортиб бораётганидан, “Гўрўғли”, “Алпомиш” достонларини, Ўткир Ҳошимов, Саид Аҳмад, Худойберди Тўхтабоев, Муҳаммад Юсуф, Зулфия асарларини қизиқиб ўқишаётгани, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини бир-бирлари билан ўртоқлашаётганларини кўриб, хурсанд бўламан.
Мунаввар ҲАЙДАРОВА,
9-мактаб кутубхоначиси.

