Умр

Аллоҳ берган ширин умр кечиришлик қандай соз,

Яшагингиз келаверар, қанча узун бўлса оз.

Яшайликки ортда қолсин барчамиздан яхши из,

Инсон бўлиб имон ила кетажакмиз шунда биз.

Энг мустаҳкам бинонинг ҳам нураб борар ҳар ёни,

Ҳар бир йўлнинг адоғи бор, умрнинг ҳам поёни.

Тугамасдан охиратга қанча савоб қилсак биз,

Жаннат – маъво калитини Аллоҳимдан сўраймиз.

Муборакхон ҚЎЧҚОРБОЙ қизи.

Хизиробод МФЙ.