Куз
Кўзларни қамаштириб, тилла ранг товланди куз,
Ҳайратланиб қолдим лол тополмасман бирон сўз.
Боғларим бамисоли ўхшар жаннат маконга,
Тасаннолар айтаман қалби қайноқ боғбонга.
Қуёш меҳридан қониб, пишар мева сархили,
Оғизда қолар таъми, еб кўрган яйрар дили.
Бундай тотли мевалар пишар боғу бўстонда,
Меҳмондўст халқи бор жой – гўзал Ўзбекистон-да.
Дарвозамиз очиқдир, келсангиз биз томонга,
Қўйлар сўйиб, ош дамлаб, тортамиз дастурхонга.
Меҳмоним бўлинг, дейман, юртимни кўринг, дейман,
Агар шайдо бўлсангиз, шу ерда қолинг дейман.
Маҳбуба ЁҚУББОЕВА.
Пастгузар МФЙ.

