Ҳожи бобомга

Аллоҳ уйига бориб,

Бизни дуо қилдингиз.

Элу юрт тинчлигини

Дуода деб билдингиз.

Ҳузурингизда бўлсак,

Ғоят хурсанд бўласиз.

Ҳаммамизга бахт тилаб,

Қувончларга тўласиз.

Тўқсон-ла тўқнашдингиз,

Дунё тургунча туринг.

Юз билан юзлашгунча,

Тетик ва соғлом юринг.

Сарвиноз ОЛИМЖОНОВА,

14-мактаб ўқувчиси.