ЁШ ТАДБИРКОРЛАРГА ЭЪТИБОР

Юртбошимизнинг жорий йил 27 июндаги «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш борасида «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси туман филиали томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунгача 19 нафар ёш тадбиркорга ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳасида жами 19 млрд. 165 млн. сўм кредит ажратилиб, бизнес режа тузишда кўмаклашилди.

Яқинда туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида мазкур Фармон ижросини таъминлаш, ёшларга имтиёзли кредитлар ажратиш, турли тадбирлар лойиҳалари асосида янги иш ўринларини яратиш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда имтиёзли кредит олиш истагида бўлган ёшлар вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишда туман ҳокимининг ўринбосарлари Фарҳоджон Мамадалиев, Азамат Абдураҳмонов, туман прокурорининг катта ёрдамчиси Улуғбек Валиев, «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармасининг туман филиали мутахассислари Аҳмаджон Турдибоев, Акмалжон Мамедовлар иштирок этиб, ёшлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтардилар, тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.