НУРОНИЙЛАР ЎҚУВИ
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси туман бўлими томонидан туман ҳокимлигида ўқув ташкил этилди. У «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими ҳамда ҳамкор идоралар билан ҳамкорликда ёшлар тарбияси ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, ажримларнинг олдини олиш, никоҳ маросимларини тартибга солиш, томорқадан фойдаланиш, кўчаларни ободонлаштириш масалалари бўйича бўлиб ўтди. Ўқувда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари қатнашдилар.
Ўқувни туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Муҳаммадаюбхўжа Апақов очди. «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов, туман бош имом хатиби Исроилхон Қирғизбоев, «Маҳалла», Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, маънавият ва маърифат маркази, вилоят ички ишлар бошқармаси вакиллари кун тартибидаги мавзулар бўйича сўзга чиқиб, таҳлилли маълумотларни беришди.
Куннинг иккинчи ярмида маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарлари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари тест синовидан ўтказилди.
Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаев жамғарма туман бўлимининг 2018 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоб берди. Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, жамғарманинг туман бўлими Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда «Ёшлар тарбияси – кексалар нигоҳида» лойиҳаси билан қатнашиб, ғолибликка эришган эди. Бўлим томонидан йил давомида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди, саёҳатлар уюштирилди. Лойиҳа доирасида давлат гранти маблағи асосида тарих фанлари номзоди Бахтиёр Исоқовнинг «Оила – жамиятнинг юраги» деб номланган китоби чоп этилди. Ўқув якунида ушбу китоб тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Туманимиз нуронийлари жамоат ишларида фаолликлари билан ҳам намуна бўлишмоқда. Тадбир ниҳоясида фидойилардан бир гуруҳига қимматбаҳо совғалар топширилди.
Парпибой УЛУХОЖАЕВ,
туман Кенгаши депутати.

