ДОЛЛАРФУРУШ ФИҒОНИ
Яқинда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган махсус рейд давомида Уйчи шаҳарчаси марказида 1000 АҚШ долларини миллий сўмга алмаштиришга уринаётган наманганлик Д.В. ушланган. Тадбир давомида ҳуқуқбузардан 7862200 сўм пул ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу иш туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Ҳуқуқбузар Д.В.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдоридаги 552900 сўм жарима жазоси тайинланди. Ашёвий далил сифатида олинган 1000 АҚШ доллари давлат фойдасига мусодара қилинди.
Севара ЖАМАЛОВА,
туман маъмурий суди архивариуси.

