ОЧИҚ МАШҲУЛОТЛАР ОРҚАЛИ

Бугунги кун ўқитувчиси ижодкор, маҳоратли, изланувчан бўлиши лозим. Ҳар бир дарс жараёнида ўқувчига қанча кўп маълумот етказиб, уларнинг билимини мустаҳкамлай олса, ёшларда илм олишга бўлган иштиёқ ҳам ошиб бораверади.

Мактабимизда ташкил этилган тарбиявий соат машғулотида «Намунали синф раҳбари» танлови юксак уюшқоқликда ўтди. Гулбаҳор Пўлатованинг 9-«Б» синфда «Бахтимиз Қомуси», Дилноза Ахунова, Рислиғой Қирғизоваларнинг 3-«Д» ва 3-«Э» синфлардаги «Байроғимиз – фахримиз», Шоира Муҳсинованинг 4-«Э» синфда «Куз неъматлари», Карима Абдувоҳидованинг 2-«А» синфда «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи» мавзуларидаги очиқ дарслари ҳамкасблар томонидан эътироф этилди.

«Мен фарзандимга китоб совға қиламан!» деб номланган тадбиримиз ҳам байрамона руҳда ўтди. Бошланғич синф ўқитувчилари Соҳиба Ҳайдарова, Шоира Муҳсинова, кутубхоначи Сорахон Муталлиева ҳамкорлигида уюштирилган мазкур хайрия тадбирида 4-«Е» ва 4-«Б» синфларнинг ота-оналари иштирок этиб, шу куни юзга яқин бадиий адабиётни кутубхонамизга туҳфа қилишди. Мактабимиз директори Марғубахон Отаева «Мен шу азиз Ватан фарзандиман!» шиори остида ўтаётган тадбирларда фаол қатнашаётган ўқувчиларнинг ота-оналарига фахрий ёрлиқлар топширди.

Зарифахон ЙЎЛДОШЕВА,

34-мактаб кутубхоначиси.