СЕНАТОР ЁШЛАР ҲУЗУРИДА

Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Cенати аъзоси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов туманимиз ёшларининг вакиллари билан учрашди.

Туманимиздаги барча касб-ҳунар коллежларидан битирувчи ёшлар вакиллари қатнашган мазкур учрашувда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиев, вилоятда масъул банк ходимлари томонидан «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар тақдим қилинди, имтиёзли кредитлар бериш тартиб-қоидалари тушунтириб ўтилди.

Сенатор Одилжон Маматкаримов янги иш ўринлари яратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланишини таъкидлаб, бу масалаларда ёрдамга тайёр эканлигини билдирди.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Умиджон СУЛТОНОВ.