ИЗЛАНИБ ВА ИНТИЛИБ…

Кейинги йилларда мактабгача таълим муассасаларига эътибор ошди. Бу бугунги кунда яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнларида ҳам яққол кўзга ташланмоқда. Тарбиячиларимиз изланиб, янгиликка интилиб ишлашмоқда. Муассасамиз мудираси Ҳабибахон Бекмирзаева ташаббуси билан очиқ машғулотларни ноанъанавий усулларда ташкил этишга ҳаракат қиляпмиз.

Жисмоний тарбия йўриқчиси Асалхон Маматалиеванинг «Соғлом бола», кичик гуруҳ тарбиячиси Зарифа Ўлжабоеванинг «Светофорнинг уч хил чироғи» мавзуларидаги очиқ машғулотлари туман семинари иштирокчиларида ҳам ўзгача таассурот қолдирди. Айниқса, туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори М.Қосимовнинг  иштироки, метод бирлашма раҳбари М.Мирзабоеванинг мулоҳазалари машғулот мазмунини бойитишга хизмат қилди.

Назира ХОЛМИРЗАЕВА,

33-МТМ тарбиячиси.