ҚОНУНБУЗАР РАҲБАР

Қаҳрамонимиз С.З. туманда фаолият юритаётган МЧЖ раҳбари бўлиб ишларди. Қўл остида ишлаган У.Б. камомадга йўл қўйиб, бошқа давлатга ишга кетгач, ундан ундириладиган пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни кўзлаган раҳбар пухта режа тузади. У суд қарори, огоҳлантириш хатини ўз компьютерида тайёрлаб, қалбаки  ҳужжатларни  У.Б.нинг уйига элтиб беради ва 4772 минг сўмни бир ҳафта ичида тўламаса, оқибати ёмон бўлиши ҳақида огоҳлантиради. Кейинчалик У.Б.нинг онасидан қабул қилиб олган 1700 минг сўм пуллар банкка топширилганлиги ҳақидаги МЧЖ муҳри урилган сохта квитанцияни тақдим қилади…

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Судланувчи С.З.  товламачилик, фирибгарлик, мансаб лавозимини суистеъмол қилганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жазога тортилди.

Ж.МАМУРОВ,

жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.