ЭЗГУ МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА
Лайлохон Аҳмадалиева 6-мактабнинг 11-синфида ўқийди. У миллий ипак каштачилиги фаолияти билан шуғулланади, «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзоси. Лайлохон пойтахтимиз Тошкентда бўлиб ўтган бу йилги Наврўз байрами, Тўрақўрғон туманида ташкил қилинган кўргазмаларда иштирок этди. Шунингдек, мақом фестивалида, Шаҳрисабзда «Каштачиликда ҳаёт порлайди», Бухорода «Ипак ва зираворлар», Тошкентда уч бора савдо кўргазмаларида ўз маҳсулотлари билан қатнашди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун ўтказилган «Ташаббус-2018» кўрик-танловининг туман босқичида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди.
Унинг мақсади улкан – миллий ипак каштачилигини янада ривожлантириш, жаҳонга танитиш, вилоятимизда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларидан иборат кўргазма-савдо галереяси ташкил қилиш, «устоз – шогирд» анъанасини давом эттириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга ҳиссасини қўшиш. Бу эзгу мақсад йўлида омад унга доимо ёр бўлишини тилаймиз.
Бахтиёр ЭГАМОВ,
ЎзМТДП туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати.

