СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ

Ўқувчилар маънавий дунёсини шакллантиришда синфдан ташқари тадбирларнинг аҳамияти катта. Мен раҳбарлик қилаётган 7-«Б» синфда «Инсон саломатлигига зарар келтирувчи омиллар»мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда ёшларнинг баркамол вояга етишларига монелик кўрсатувчи иллатлар – гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки маҳсулотларининг зарарли оқибатларини акс эттирувчи видеоролик намойиш қилинди.

Сўнгра фильмдан олган таассуротлари бўйича ўқувчилар мунозара ва мушоҳадага киришишди. Айниқса, Дилором Исмоилова, Дилдора Мусабоева, Муҳаммадамин Йўлдошев, Орифжон Абдусатторовларнинг  фикр-мулоҳазалари барчани соғлом турмуш тарзига амал қилишга чорлади. Якунда «Мен соғлом турмуш тарзи тарафдориман» сарлавҳаси остидаги синф деворий газетаси тақдим этилди. Мактаб директори Зулхумор Каримова бундай тадбирларнинг аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

Зилола ПЎЛАТОВА,

29-мактаб ўқитувчиси.