ЗЕБО НОСИРОВА – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

6-9 декабрь кунлари 15-17 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Россияда ўтказилган жаҳон чемпионатида 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг тарбияланувчиси, 8-мактаб ўқувчиси Зебо Носирова фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлди.

Шунингдек, 1-мактаб ўқувчиси Моҳигул Ибрагимова 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди.

Иқтидорли мураббий Бахтиёр Турғунпўлатовнинг яна бир шогирди спорт устаси Муроджон Ҳамидов ҳам октябрь ойида Россияда катталар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 3-ўринни банд этган эди.

Наманган шаҳридаги «Шоҳруҳ» шахмат клуби аъзоси, 35-мактаб ўқувчиси Аҳадбек Юнусов шу йил ноябрь ойида Тошкентда ўтказилган Ғарбий Осиё чемпионатида қатнашиб, 3-ўринни эгаллади ва бронза медали билан тақдирланди.

Туманимиз ҳокими, туман Кенгаши депутати Муҳаммадаюбхўжа Апақов жаҳон чемпиони Зебо Носирова ҳамда Моҳигул Ибрагимова хонадонларига ташриф буюрди. Туманимиз раҳбари спортчи қизлар ва уларнинг ота-оналарини ғалаба билан самимий муборакбод этиб, қимматбаҳо совғалар топширди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, 1, 8-мактаблар вакиллари ҳам ўз совғаларини тақдим қилишди.

1-БЎСМда спортчиларни шарафлашга бағишланган маросим ҳам бўлди.