УЙЧИДА БИРИНЧИ ХУСУСИЙ ИННОВАЦИОН АВТОМАКТАБ
13 декабрь куни Бўёғон МФЙ ҳудудида «Авто Ихлос» МЧЖ (раҳбари Исроил Абдураҳмонов) томонидан ташкил этилган хусусий инновацион автомактабнинг очилиш маросими бўлди.
Ушбу автомактаб «Ёшлар келажагимиз» Давлат дастури ижроси доирасидаги лойиҳалардан бири бўлиб, «Ипак йўли» банкининг Наманган филиалидан 200 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи олинган. Учта ўқув ва битта синов ўтказиш хонаси пупитер парта, интерактив доска, ўқув тренажёри, замонавий кўргазмали қуроллар, компьютерлар билан таъминланган, ҳар бир хонага аудио ва видео ёзув мосламалари ўрнатилган. Бу ерда асосан «В» тоифадаги ҳайдовчилар тайёрланади. Амалиёт учун «Нексия», «Спарк», «Дамас», «Матиз» русумли автомобиллар ҳам мавжуд.
Автомактабнинг очилиш маросимида туман ҳокими, туман Кенгаши депутати Муҳаммадаюбхўжа Апақов иштирок этди ва сўзга чиқди. Мазкур мактабнинг очилишида амалий кўмак берган ҳамкор ташкилотларга «Авто Ихлос» МЧЖнинг «Ташаккурнома»лари топширилди.
Муҳаммад АЛИ.

