ФОШ ЭТИЛГАН ЎҒРИЛИК

Ҳамюртимиз Д.У. бир неча бор қилган жиноятлари учун қонун олдида жавоб берган бўлса-да, «бурнига сув кирмаган»лардан бўлиб чиқди. У кейинги пайтда маст-аласт кўча кезадиган одат чиқарди.

Кунларнинг бирида у ширакайф ҳолатда таниши О.Л.ни йўқлаб унинг маҳалласига боради. Овлоқ кўча четида турган «Матиз» автомашинасини кўргач, таниши билан кўришиши ёдидан кўтарилди. Дарҳол эгасиз автоуловнинг рулига ўтиради ва уни олиб қочади.

Жиноятчи Чортоқ туманига етганда, машина автоҳалокатга учрайди. Шундагина қилган ишидан даҳшатга тушган Д.У. автоуловни Наманган каналига чўктириб юборади ва пинҳона уйига равона бўлади.

Аммо қаҳрамонимизнинг қилмиши тез орада ошкор бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан уюштирилган тезкор тадбир натижасида ушбу жиноят фош бўлди. Энди Д.У. қонун олдида яна бир бор жавоб берадиган бўлди.

Т.МУСТАФОЕВ,

вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник.