ҲАҚИҚАТ ҚАРОР ТОПДИ

2017 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари туманимиз ҳудудида ўтказган рейд текшируви чоғида фуқаро С.Ҳамрохўжаев ўзининг «Дамас» русумли автомашинасида тегишли лицензияси бўлмагани ҳолда йўловчи ташиётгани аниқланган эди. С.Ҳамрохўжаев бу ҳаракати билан МЖТКнинг 1763-моддасида кўрсатилган  ҳуқуқбузарликни содир этди. Бу туман маъмурий судининг судьяси Б.Касимов раислигида ўтган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Мажлисда С.Ҳамрохўжаевнинг ҳуқуқбузарлик ҳаракати ҳужжатлар асосида ўз исботини топди.

Суд ҳуқуқбузар С.Ҳамрохўжаев ўттиз кун ичида лицензия олиб, ўз фаолиятини қонуний равишда йўлга қўйганлиги  учун Ўзбекистон  Республикаси МЖТКнинг 271-моддаси, 11-бандига асосан уни  маъмурий жавобгарликдан озод этди.

Севара ЖАМОЛОВА,

туман маъмурий суди архивариуси.