БИЛИМЛАР НАМОЙИШИ
Масканимизда 160 нафар кичкинтой тарбия топмоқда. Уларнинг ҳар томонлама зийрак, билимдон бўлиб тарбияланишлари учун турли услубларни қўллаяпмиз. Бу борада тажрибали тарбиячилар Маъсуда Тожибоева, Фотима Юнусова, Азиза Нишоновалар, жисмоний тарбия йўриқчилари Юлдуз Қозоқова, Муҳаббат Мамажоноваларнинг фаолиятлари ибратлидир. Улар болаларга давлат рамзлари, Конституция ҳақида кенг тушунча бериб боришмоқда.
«Жалолиддин баҳодирлари» деб номланган «Қувноқ стартлар» мусобақасида катта ва қисқа муддатли гуруҳ тарбияланувчилари баҳслашдилар. Жажжилар нафақат жисмоний тайёргарликлари, балки бахтимиз Қомуси ҳақидаги билимларини ҳам намойиш қилдилар.
Маликахон ЖАКБАРОВА,
16-МТМ мудираси.

